Вальверде: "Алаба билан хайрлашиш энг оғир онлардан бири бўлди"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Федерико Вальверде Давид Алаба кетганидан сўнг ижтимоий тармоқларда унга ҳурмат билдириб, самимий пост қолдирди.

Унинг сўзларига кўра, Алаба билан бирга ўтказилган барча лаҳзалар хотирада сақланиб қолади. Футболчи бу хайрлашувни ўз фаолиятидаги энг оғир ажралишлардан бири сифатида таърифлади. У фақат футбол майдонида эмас, балки ундан ташқарида ҳам Алаба билан бирга вақт ўтказиш ёқимли бўлганини таъкидлади.

Федерико Вальверде Давид Алабага келажакда омад тилади ва унинг жамоадаги ўрни доимо сезилиб туришини билдирди.

Маълумот учун, "Реал Мадрид" ҳимоячиси Давид Алаба жамоада 2021 йилдан буён тўп суриб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!