Вальверде:
Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде жамоа президенти Хосеп Бартомеу уни қўллаб-қувватлашини айтди.

“Мен Бартомеу билан гаплашдим ва унинг худди клубдагилар каби менга ишончини сездим.

Бундай натижалардан сўнг кўплаб миш-мишлар бўлишини тушунаман. Аммо, биз вазиятга ёш болаларча муносабат билдирмаслигимиз керак”, - дейди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Вальверде бошчилигидаги жамоа бу мавсум Ла Лигада чемпионликни қўлга киритди, бундан ташқари Испания кубоги финалига чиқди. Бироқ, ЕЧЛ ярим финалида “Ливерпул”га имкониятни бой берди.