Вальверде "Барселона" раҳбариятидан нима талаб қилмоқда?

"Барселона" клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде жамоа раҳбариятидан хорватиялик ярим ҳимоячи Иван Ракитични таркибда сақлаб қолишни сўрамоқда.

AS нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” раҳбарияти 55 ёшли мутахассиснинг ушбу илтимосини қаноатлантиради.

Маълумот учун, Ракитич жорий мавсум Ла Лигада 27та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!