Вальверде
Ads

Хабарингиз бор кеча Испания Ла Лигасининг 26-турида “Лас-Пальмас” майдонига сафар уюштирган “Барселона” 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Шу тариқа Эрнесто Вальверде бошчилигидаги каталонияликлар ўзларининг чемпионатдаги мағлубиятсиз сериясини 26тага етказиб олишди. Эътиборлиси, 54 ёшли испаниялик мутахассис бу кўрсатгич борасида “Барселона” билан 1973/74 йилги мавсумда 26та баҳсда мағлуб бўлмаган мураббий Ринус Михелс билан тенглашиб олди. Бу борадаги энг яхши кўрсатгич эса шубхасиз Пеп Гвардиолага тегишли. Унинг бошқарувидаги “Барселона”ни Ла Лиганинг 31та турида мағлуб этадиган жамоа топилмаган.

Маълумот учун, “Барселона” айни дамда 66 очко билан мусобақада якка пешқадамлик қилмоқда.