Вальверде билан муштлашган футболчи "Барселона"га ўтиш истагида
Алекс Баэна "Барселона"га ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
Каталонияликлар "Вильяяреал" ярим ҳимоячисига қизиқаётгани қишдаёқ маълум бўлганди. Қайд этилишича, Хавига ушбу футболчи ёқади.
"Бу кимга ёқмайди? "Барселона"да ўйнаш - катта орзу. Бу дунёдаги энг яхши клублардан бири. Исталган футболчи "Барса"да ўйнашни истайди.
Шундай бўлсада, мен болаликдан бери ўйнаб келаётган клубимдаман ва бу ерда эканлигимдан хурсандман. На мен ва на атрофимдагилар ҳеч нарса эшитмади. Бор эътиборимни мавсумнинг сўнгги қисмига қаратганман.
Шартномамдаги товон пули 60 миллион еврони ташкил этади. Ўйлайманки, кетишим учун бу суммани тўлашлари керак бўлади", - деди "сариқ сув ости кемаси" футболчиси.
Фикрлар