Вальверде
Ads

 

“Барселона” жамоаси бош мураббийи Эрнесто Вальверде “Челси”га қарши (1:1) кечган ЕЧЛ нимчорак финал дастлабки ўйин натижасидан мамнун эканини яширмади.

“Ўйин натижасини ижобий баҳолайман. Биз икки услуб, икки турли жамоа тўқнашувига гувоҳ бўлдик. Биз ўйин тизгинини ушлаб, тўпни назорат қилгандик. Рақиб қарши ҳужумга эътибор қаратди ва яхши ҳимояланди.

“Челси” ҳисобни очгунга қадар вазиятни назорат қилиб турган эдик. Лекин етарлича хавфли вазиятлар ярата олмадик. Шунга қарамай, мезбонларни хато қилишга мажбур қилдик ва ҳисобни тенглаштирдик”, – деди Вальверде.

Минбар

Барча блоглар