Вальверде: Гризманн Месси билан тил топишиб кетишига ишонаман
Ads

"Барселона" клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде таркибга янги келиб қўшилган ҳужумчи Антуан Гризманн жамоа етакчиси Лионель Месси билан тил топишиб кетишига ишонмоқда.

“Яхши ўйинчилар ўзларига тезда яхши жамоа топишади. Гризманнинг жамоамизга келганидан хурсандмиз. У бизга керак бўлган тезкор ва футболчини тез ўқий оладиган ўйинчи. У Месси билан тил топишиб кетишига ишонаман”, - дейди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Гризманни 120 млн евро эвазига “Атлетико”дан сотиб олди.