Вальверде Гризманнинг дебют ўйинидан сўнг у ҳақда нималар деди?

"Барселона" клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде бугун бўлиб ўтган "Челси"га (1:2) қарши ўйиндан сўнг жамоанинг янги ҳужумчиси Антуан Гризманн ҳақида тўхталиб ўтди. Таъкидлаш керакки, франциялик футболчи бугун каталонияликлар сафидаги дебют учрашувини ўтказди.

“Гризманн ҳали янги жамоага мослашиб олиши керак. Бироқ, ушбу ўйиндан хулоса қилиш мумкинки, тўп унга келиши билан хавфли вазият яратишга урунмоқда. Антуан эндигина 1та ўйин ўтказди. Биз эса ундан кўп нарса кутяпмиз. У яхши харид бўлди”, - дейди испаниялик мутахссис.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Гризманни 120 миллион евро эвазига “Атлетико” Мадриддан сотиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!