Вальверде Месси ҳақида нималар деди?

"Барселона"нинг собиқ бош мураббийи Эрнесто Вальверде жамоа форварди Лионель Месси машғулотларда қандай ҳаракат қилиши ҳақида гапириб берди.

“Лео машғулотларда оддий инсон, унда ғалаба қозонишга бўлган хоҳиш жуда юқори. Месси жамоа ва ўйин учун катта масъулиятни ҳис қилади. Бу жамоага татбиқ қилинади ва у ҳаммага шундай юқори даражада бўлишга ёрдам беради”, - дейди испаниялик мутахассис.

Таъкидлаш керакки, Вальверде 2017 йилдан 2020 йил бошигача “Барселона”га устозлик қилган.

Comments

You must be logged in to commet!