Вальверде Мессининг жароҳати ҳақида гапирди

"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде кеча "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳсда рақиб ҳимоячиси Крис Смоллинг билан тўқнашувда бурнидан жароҳат олган ҳужумчи Лионель Мессининг ҳолати ҳақида гапириб ўтди.

“Лионель кучли зарбани қабул қилиб олди. Унда гематома пайдо бўлди. Тез орада шифокорлар уни тиббик кўрикдан ўтказишади ва жароҳати ҳақида тўлиқ маълумот беришади”, - дейди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ва “Манчестер Юнайтед” клублари ўртасидаги жавоб баҳси 16 апрель куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!