Вальверде: "Олимпиакос" мухлислари мени илиқ кутиб олишади деб умид қиламан

«Барселона» клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде «Олимпиакос»га қарши учрашув олдидан Ла-лигадаги рақобат ҳамда «Олимпиакос» мухлислари ва жамоада ўтказган пайтлари ҳақида қисқача гапириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Вальверде 2008/2009 ва 2010/2012 йиллар мавсумида «Олимпиакос»ни бошқарган.

«Охирги тур ўйинлари кўрсатмоқдаки, Испания чемпионати ўйинлари ҳам мураккаблашиб бормоқда. Масалан, биз Билбаода оғир ўйин ўтказдик, «Реал» «Жирона» олдида ожиз қолди, «Атлетико» очко йўқотди, «Валенсия» ва «Севилья» ҳам оғир ўйинлар ўтказишди.

Клубларнинг орасидаги фарқ ҳам унчалик катта эмас. Шундай экан ҳар қандай вазиятга олдиндан тайёр туриш учун тинимсиз ишлашимиз керак.

Олдин «Олимпиакос»да ишлаганман ва ишонаманки, мухлислар мени илиқ кутиб олишади. Шубҳасиз, улар ҳар доимгидек ўз суюклиларини тинмай қўллаб туришади.

Жамоа сафида мен учун ички чемпионат, мамлакат кубоги ва еврокубларда эсда қоларли учрашувлар жуда кўп бўлган. Уларни ичидан қайсидир бирини ажратиб кўрсата олмайман».

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!