Вальверде: Паулиньо каби футболчи “Барселона”да йўқ эди
Ads

Испаниянинг “Барселона” жамоаси бош мураббийи Эрнесте Вальверде жамоа сафига янги қўшилган Паулиньо борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Паулиньо – Бразилия терма жамоасининг мухим футболчиларидан биридир. Техник нуқтаи назардан ҳам яхшидир. Қолаверса, жисмоний жиҳатдан ҳам кучлидир. Паулиньо бизнинг ўйинга янгилик олиб кира олади. Ҳозирда бизда у каби футболчи йўқ”, – деб айтиб ўтди Вальверде.