Вальверде Ракитични сотишга қарши эмас
Ads

"Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич учун каталонияликларга қулай таклиф тушса, хорватиялик футболчи жамоани тарк этиши мумкин. "Кўк-анор ранглилар" устози Эрнесто Вальверде ҳам бунга қарши эмас.

Илгарироқ, унга "Интер" ва "Манчестер Юнайтед"дан таклиф бўлаётгани борасида хабарлар тарқалган эди. Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли футболчи 2014 йилдан "Барселона" шарафини ҳимоя қилиб келади. Клуб унинг учун "Севилья"га 18 млн евро тўлаган.

Маълумот учун, Иван якунига етган мавсумда каталонияликлар сафида жами 54 баҳсда иштирок этди ва 5 та тўп киритиб, 10 та голли узатмани амалга оширди.