Вальверде ва Баэна можаросининг сабаблари маълум
"Реал" - "Вильярреал" учрашувидан кейин Вальверде рақиб футболчиси Баэнага ташлангани ва унинг юзига бир мушт туширгани ҳақида хабарлар пайдо ўлди. Қизиғи баҳс давомида бу икки ўйинчи бир-бири билан зиддиятга бормаган ва ҳеч қандай тўқнашув содир бўлмаган. Аслида воқеа нимадан бошланганди?
Гап шундаки, Испания кубогининг нимчорак финалида "Реал" - "Вильярреал" учрашуви бўлиб ўтди. Мадридликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган ўйинда Баэна Федега оиласи, аниқроғи туғилажак фарзанди ҳақида қўпол сўзлар билан, унга провокация қилишга уринган. (Айтилган гаплар: Сени ўғлинг туғилмайди, энди йиғла!)
Вальверде ўша гапларни эсидан чиқармаган ва Мадридда бўлиб ўтган учрашувда қасос олмоқчи бўлган. У 59-дақиқада захирадан майдонга туширилди. Уругвайлик футболчи бир неча марта Алексга зарба беришга, ярим ҳимоячига нисбатан қўполлик ишлатишга уринган. Аммо ўхшамаганидан кейин ундан ўйиндан кейин кутиб туришини сўраган. Баэна бунга эътибор қилмаган ва автобусга чиқаётган пайт Вальверде пайдо бўлди ва унинг юзига бир мушт тушириб, бошқа оиласи ҳақида бундай гапирмаслиги кераклигини тушунтирган.
Федериконинг яқинлари маълум қилишича, у олдинлари ҳеч кимга қўл кўтармаган. Ушбу воқеага жиддий сабаб борлиги туфайли, Вальверде Баэнага ҳужум қилган.
Фикрлар