Ван де Бек катта хато қилдими?

Голландия терма жамоасида порлаган Марко ва Бастен бугунги кунда мамлакатнинг энг истеъдодли футболчиларидан бири бўлган Донни ван де Бекнинг “Манчестер Юнайтед”га ўтганини танқид қилди.

- Мен Донни аввалгидан кўпроқ маош олаётганини биламан. Янги жамоага ўтиш олдидан ўз имкониятларига тўҳри баҳо бериш керак. У “Манчестер Юнайтед”га ўтмаслиги керак эди Агар сиз кучли футболчи бўлсангиз, ҳар ҳафта майдонга тушишингиз керак. Ва де Бек даражасидаги ўйинчига мавсум бошида беш-олтита ўйин ўтказиш кам. У яхшироқ вариантларни сабр билан кутиши керак эди, - дейди Марко ван Бастен.

Ёзги трансферлар мавсумида манчестерликлар билан беш йиллик шартнома имзолаган Донни ван де Бек Англия премьер-лигасида атиги 61 дақиқа ўйнади.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)