Ван дер Сар яна МЮ га қайтмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Юнайтед” клуби собиқ дарвозабони, айни дамда эса “Аякс” клуби бош директори лавозимида фаолият олиб бораётган Эдвин ван дер Сар келажакда манкуанликлар сафида ишлаш нияти борлигини айтди.

“Оилам, аёлим, фарзандларимга бўлган муҳаббатдан ташқари яна 2 та севгим бор. Бу “Аякс” ва “Манчестер Юнайтед”га бўлган севгим.

“Аякс” мени кашф қилди ва футбол оламида танилишимга имкон берди. “Манчестер Юнайтед” ҳам менга жуда кўп ғамхўрлик қилди, фаолиятим сўнггида эришишим мумкин бўлган барча нарсаларга етиштирди.

Аммо, мен ҳозир бу ерда (“Аякс”да) ўрганишим керак бўлган нарсалар жуда кўп. “Юнайтед” дунёда кўплаб мухлисларига эга бўлган ажойиб клуб. Ҳамма у ерда ўйнашни ва ишлашни хоҳлайди”, - дейди ван дер Сар.

Маълумот учун, Эдвин ван дер Сар 2005-2011 йилларда МЮ шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!