Ван дер Ваарт XXI асрнинг энг яхши футболчилари қаторига Мессини қўшмади

Голландиялик машҳур ярим ҳимоячи Рафаэль ван дер Ваарт сайёрамизнинг XXI асрдаги энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқди.

Ван дер Варт ушбу таркибни клуб ва терма жамоада бирга ўйнаган собиқ жамоадошларидан шакллантирди.

Дарвозабон: Эдвин ван дер Сар;

Ҳимоячилар: Марсело, Кристиан Киву, Ледли Кинг, Серхио Рамос;

Ярим ҳимоячилар: Гарет Бэйл, Лука Модрич, Гути, Арьен Роббен;

Ҳужумчилар: Криштиану Роналду, Питер Крауч.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)