Ван Дейк Гакпони қўллаб-қувватлади: "Футболдан ҳам муҳимроқ нарсалар бор"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Нидерландия терма жамоаси сардори Виржил ван Дейк ҳамюрти Коди Гакпонинг оиласида юз берган фожиага муносабат билдирди.

Аввалроқ "Ливерпуль" ҳужумчисининг турмуш ўртоғи Ноа ван дер Бей иккинчи фарзандига ҳомиладорлик вақтида боласидан айрилганини маълум қилган эди.

"Бу ҳақда қўшимча маълумотим йўқ. Бундай ҳолатни ҳеч ким бошидан ўтказишни истамайди.

Коди бу синовдан ўта олади. У жуда етук инсон. Мен унинг, Ноанинг ва уларнинг оиласи бу оғир вазиятни қандай енгиб ўтаётганига катта ҳурмат билан қарайман.

Ҳозир энг муҳими — Кодини қўллаб-қувватлаш. Бу жуда ачинарли воқеа. Шундай пайтларда футбол иккинчи даражага тушиб қолишини, ҳаётда ундан ҳам муҳимроқ нарсалар борлигини яна бир бор англайсан. Ҳеч кимга бундай синовни тиламайман.

Коди Жаҳон чемпионатида ўйнашни давом эттиришни хоҳлаяпти. У бу вазиятга жуда катталарча муносабат билдирди", — деди ван Дейк матбуот анжуманида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!