Ван Дейк ЖЧ-2022да порлаётган футболчига "Реал"га ўтишни маслаҳат берди

Нидерландия терма жамоаси ҳимоячиси Виржил ван Дейк ҳамюрти Коди Гакпо ПСВдан "Реал"га ўтиши кераклигини айтди. 

"Манчестер Юнайтед" ва "Реал" бир хил даражадами? Барчани ҳурмат қилган ҳолда айтаман, албатта йўқ. 

Ўйлашимча, Гакпо учун кейинги қадамни ташлаш вақти келди. Мен қиш ёки ёзда бу трансфер амалга ошишини осонликча тасаввур қила оламан.  У астойдил ишлайдиган зўр йигит, қолаверса жуда иқтидорли ҳамда ўз салоҳиятини ҳали тўлиқ намойиш қилмаган", - деди футболчи.

Аввалроқ, Коди учун "Реал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!