Ван Дейк мундиалда Паредесни нима учун туртиб юборганини тушунтириб берди
Нидерландия терма жамоаси етакчиси Виржил ван Дейк Қатардаги жаҳон чемпионати чорак финал баҳсида Аргентина ярим ҳимоячиси Леандро Паредес билан бўлган воқеани эслади.
"Паредес билан бўлган жараён одатда менда кўп содир бўлавермайди. Бу ўша вазиятнинг ҳарорати билан боғлиқ эди. Биз футболчилар ўта ҳиссиётга берилиб тургандик. Ҳаммамиз инсонмиз ва ғалаба қозонишни истаймиз. Мен мамлакатим учун зафар қучишни хоҳлаб тургандим, холос.
Нидерландия ҳозирда ажойиб таркибга эга. Рональд Куманнинг қайтиши бизга яна устунлик тақдим этади. Умид қиламанки, биз ёзда Миллатлар лигасида ғалаба қозона оламиз. Мен терма жамоам билан қандайдир соврин қўлга киритишни истайман", - деди "Ливерпуль" ҳимоячиси.
Фикрлар