Ван Дейк ўзига қарши ўйнаган энг қийин футболчиларни санади. Рўйхатда Месси бор, Роналду йўқ!

"Ливерпуль" клуби ва Нидерландия терма жамоаси ҳимоячиси Виржил ван Дейк ўзига қарши ўйнаган энг қийин футболчиларни санади. Қизиғи, рўйхатда Лионель Мессини кўриш мумкин. Лекин Криштиану Роналду ван Дейкнинг қийин рақибларига сирасига киритилмади. 

"Албатта, Лионель Мессини айтган бўлардим. У жуда қийин рақиб. Холанд ҳам алоҳида эътирофга муносиб, у замонавий ҳужумчи ва оддий хатони ҳам кечириб ўтирмайдиган даражада бешафқат страйкер. 

Агуэро ҳам бу рўйхатда бўлиши керак. "Саутгемптон"да ўйнаб юрган пайтларим у доим хавф яратиб турарди. Чап ва ўнг оёқлари билан ўйнай олиши эса Серхиони янада қўрқинчли қиларди. 

Шунингдек, Оливье Жируни ҳам эслаб ўтиш лозим. У Азар билан "Челси"да ўйнаган вақтларда ажойиб голлар уришни уддаларди. Мен уни бу ҳолатдан гол ура олмайди, деб турганимда, Оливье дарвозамизни ишғол қилиб кетарди", - деди нидерландиялик ҳимоячи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!