Ван Галь
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте чемпионлик мавсумидан сўнг раҳбарият билан келиша олмай келмоқда. Бу жамоанинг айни дамда кўрсатаётган натижаларига боғлиқ эмас. Шу боис италиялик мутахассис мавсум якунини кутмасдан “аристократлар” билан ҳамкорликни тўхтатишга тайёр.

The Mirror нашри тарқатган хабарга қараганда Лондон клубида Контени алмаштириши мумкин бўлган мутахассис номзоди ҳам аллақачон маълум. Унга кўра 66 ёшли голландиялик мутахассис Луи ван Галь ушбу лавозимда ишлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Луи ван Галь МЮдан истеъфога чиқарилгач яна АПЛга қайтиш ниятида эканлигини айтиб ўтган эди.