Ван Гал: Назаримда, ўйин натижаси олдиндан белгилаб қўйилгандек туюлди
2022 йилги жаҳон чемпионатида Нидерландия терма жамоасини бошқарган мураббийи Луи ван Гал Аргентинанинг Қатардаги ғалабасини танқид қилди.
“Қайси голларни аргентиналиклар, қайсиларини бошқа жамоалар урганини кўрганингизда саволлар туғилади. Уларнинг баъзи футболчилари майдонда ўзини ноўрин тутди, аммо ҳеч қандай жазо олмаган. Назаримда, ўйин натижаси олдиндан белгилаб қўйилгандек туюлди. Менимча, бунинг ҳаммаси Лионель Месси жаҳон чемпиони бўлиши керак эди", - дея ван Галнинг сўзларини келтиради "Mundo Deportivo" нашри.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина финалда Францияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Месси жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси деб тан олинди.
Фикрлар