Ван Перси ўзига янги иш топди (видео)
“Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед” клублари собиқ ҳужумчиси Робин ван Перси ўзига янги иш топди.
Берилган маълумотларга кўра 35 ёшли голландиялик собиқ футболчи BT Sport телеканалида Англия премьер-лигаси учрашувларида телеэксперт сифатида фаолият олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, ван Перси жорий йилнинг май ойида футболчилик фаолиятини якунлаган эди.
Фикрлар