Вақт тугаяпти! “Сити” негадир Энцо Фернандес бўйича таклиф бермади
“Челси” клубига ҳалигача “Манчестер Сити”дан ярим ҳимоячи Энцо Фернандес трансфери бўйича таклиф келиб тушмаган. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.
Аввалроқ “Челси” аргентиналик футболчини “шаҳарликлар” сафига қўйиб юбориши учун жума куни кечгача 140 миллион евро таклиф қилиниши кераклиги маълум қилинган эди.
Манба таъкидлашича, Фернандес “Манчестер Сити” бош мураббийи Энцо Маресканинг Родри Эрнандес ўрнига олиб келмоқчи бўлган асосий трансфер мақсадидир. Бироқ клуб ҳали “Челси”га расмий таклиф юбормади. Агар Англия вице-чемпионлари 140 миллион евроли таклифни ўз вақтида юборса, лондонликлар битимга розилик беради.
Фернандес ўтган мавсумда барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 54 та ўйинда қатнашиб, 15 та гол урди ва еттита голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар