VAR илк бор Андижонга келмоқда

Барчага яхши маълум, жорий мавсумдан бошлаб Суперлига ўйинларида видео ассистент рефери (VAR) тизими йўлга қўйилди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаевнинг маълум қилишича, эртага Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Андижон" - "Машъал" баҳсида ҳам VAR тизими ишлайди. Айтиш керакки, VAR Андижоннинг уй ўйинида илк бор қўлланилмоқда.

"VAR тизимини энди Андижонда синаб кўришади. Эртага клуб ўз уйида Машъал клубини қабул қилади.

Режага кўра, VAR дастлабки уч турда фақатгина 1 тадан учрашувда, кейинчалик 2 тадан учрашувда ишлаши керак эди. Биз эса 3-турданоқ 3 та ўйинда синаб кўришга эришдик. 4-турда ҳам 3 та учрашувда шу тизимдан фойдаланиш режалаштирилган. II давра учрашувларига қадар VAR ишлайдиган ўйинлар сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши устида иш олиб борилмоқда", - деди Имомхўжаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!