VAR туфайли 104 дақиқа давом этган "Андижон" - "Машъал" ўйини қандай кечди? (видео)
Бугун Суперлиганинг 4-турига старт берилди. Жумладан, “Андижон” шу куни ўз майдонида “Машъал”ни қабул қилди.
Андижондаги “Бобур арена”да ўтган қизиқарли беллашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якун топди. Дастлаб, муборакликлар легионери Онониву 23-дақиқадаёқ гол уриб “Машъал”ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, орадан бироз вақт ўтиб мезбонлар ёқимтойи Жасур Жалолиддинов катта саҳнага чиқди ва ҳакам томонидан белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди ва ҳисобни тенглаштирди. Бу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармади.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар