Варан: Бензема Франция терма жамоасида ўйнашни жуда ҳам ҳохлайди
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Рафаэль Варан ўзининг “қироллик клуби”даги ҳамюрти Карим Бензема ҳақида, унинг Франция терма жамоасида ўйнаш истаги жуда кучли эканлиги ҳақида айтиб ўтди. Бироқ, айтиш лозимки, терма жамоа бош мураббийи Дидье Дешам ҳамон Бенземанинг хизматларини рад этиб келмоқда.

- Бензема – ажойиб футболчи, ва у бизнинг жамоамизда ўйнаётганидан хурсандмиз. Гап терма жамоа ҳафида борар экан, сўзсиз у Франция терма жамоасида ўйнашни жуда ҳам ҳохлайди. Бу бош мураббийнинг ваколатига киради, биз бу масалага аралаша олмаймиз. Бу унинг қарори. Мен Карим билан кўп гаплашаман ва унинг қандай фикрдалигини яхши биламан. Бу мавзуда эса бошқа ҳеч нарса дея олмайман, - дейди Варан Marca нашрига берган интервьюсида.