Варди АПЛда гол уриш бўйича Азар ва Торресни ортда қолдирди
"Лестер" ҳужумчиси Жейми Варди бугун АПЛнинг 9-туридан ўрин олган "Бёрнли"га (2:1) қарши ўйинда гол уришга эришди.
Coral нашри тарқатган хабарга кўра бу 32 ёшли англиялик футболчи учун премьер-лигадаги 86-гол бўлди. Шу тариқа у бу борада Эден Азар (85) ва Фернандо Торрес (85) каби футболчиларни ортда қолдирди.
Маълумот учун, Варди “Лестер” сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 10та ўйинда иштирок этди ва 6 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар