Варди АПЛда "қариялар" орасида рекорд ўрнатди

"Лестер" ҳужумчиси Жейми Варди кеча премьер-лиганинг 22-тур қолдирилган ўйинида "Бёрнли" (2:0) дарвозасини ишғол қилди.

ESPN хабарига кўраа, 35 ёшли ҳужумчи шу тариқа 30 ёшга тўлганидан бери АПЛда киритган голлари сонини 94 тага етказиб олди.

Варди бу борада Ян Райтнинг рекордини такрорлади. "Арсенал" ва "Вест Хэм" клубларининг собиқ футболчиси ҳисобида 93 та гол мавжуд эди.

"Ньюкасл"нинг собиқ футболчиси Алан Ширер эса АПЛда ушбу ёшга боғлиқ тўпурарлар рўйхатида учинчи ўринни эгаллаб турибди. У 30 ёшдан кейин чемпионатд 84 та гол урган.

Варди жорий мавсум АПЛда жами 17 та ўйинда майдонга тушди ва 10 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!