Варди машғулотларни ўтказиб юборди, унинг Швецияга қарши баҳсда иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда

Англия терма жамоаси форварди Жейми Варди жамоанинг кечаги кунги машғулотларини ўтказиб юборди. Бош мураббий Гарет Саутгейтнинг сўзларига кўра "Лестер" аъзоси чорак финалда Швецияга қарши ўйнай олмаслиги мумкин.

“Варди бугун машғулотларни ўтказиб юборди ва унинг чорак финалда иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда. Бироқ, бу ҳақдаги эртага аниқ бўлади. Айтишим лозимки қолган футболчиларнинг барчаси машғулотларда иштирок этимоқда. Деле Аллида ҳам барчаси жойида. Янг ҳамда Уокерлар ҳам умумий гуруҳда шуғулланишмоқда”, – дейди Саутгейт.

Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси эртага мусобақанинг чорак финалида Швецияга қарши баҳс юритади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!