Варди: Меҳмонда урилган учта гол бу
Ads

Кеча премьер-лиганинг дастлабки турида бўлиб ўтган “Арсенал” ҳамда “Лестер” жамоалари ўртасидаги баҳсда “канонирлар” дарвозасига иккита тўп киритиб, дубл қайд этган Жейми Варди учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бундай ҳолат биз билан сўнгги уч мавсумдан буён кузатилмоқда. Концентрацияни қўлдан бой беришимиз очко йўқотишимизга сабаб бўлди. Айтишим лозимки, бугунги баҳс давомида бизда гол киритиш учун кўплаб имкониятлар бўлди, аммо биз уларнинг барчасидан унумли фойдалана олмадик.

Сафарда 3та гол киритганимиз бу ижобий натижа, лекин энди машғулотларга қайтиб, йўл қўйган хатоларимиз устида ишлашимиз керак”, - дейди Варди Sky Sports нашрига берган интервьюсида.