Василий Ломаченко: " Сауль Альварес Бетербиев ва Бивол билан жанг қилмайди"

  • 21 ноябрь, 2019, 14:24
  • 0
  • Бокс

Василий Ломаченко Сауль Aльварес ва Сергей Ковалёв ўртасидаги жанг ҳақида фикр билдирди.

“Ростини айтсам, мен натижадан ҳайрон бўлмадим. Чунки буни аввал ҳам айтганман. Сергей фаолиятининг сўнгги босқичида, шунинг учун у ҳозирда пул ишлаб олмоқда.

Ёш ҳам ўтиб бормоқда. Тўғриси, "Канело" аввалроқ Ковалёвни нокаутга учратади деб ўйлагандим. Лекин Сергей олти раунд яхши жанг ўтказди. Кейин жисмоний чидамлилик борасида муаммолар пайдо бўлди.

Шунинг учун, саккизинчи раундда жанг тугайди деб ўйладим. Aммо, Сергей жуда яхши ҳаракат қилди. У ва унинг жамоаси жанг учун яхши тактика ишлаб чиқдилар.

"Канело" Бетербиев ва Бивол билан жанг қилмайди. У Ковалёвни рақиб сифатида танлади, Чунки у ўзининг барча имкониятларини намойиш этиб бўлганди”, - деди Ломаченко.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!