Василий Ломаченко гаражидан қандай қимматбаҳо автомобиллар ўрин олган?

Енгил вазн тоифасидаги WBC, WBA, WBO чемпиони украиналик боксчи Василий Ломаченко гаражидан қандай автомобиллар ўрин олгани ва қайси вақтда улардан фойдаланиши борасида айтиб ўтди.

"Мен ҳозирда асосан  тўртта машина хизматидан фойдаланаман. Энг севимли ва кунлик бошқарадиганим "Mercedes Gelandewagen" ҳисобланади.  Ов қилиш учун эса, "Toyota Land Cruiser 200" бор. У айнан шунинг учун ишлаб чиқарилган, десам янглишмаган бўламан. Қолаверса, дам олиш кунлари "Mercedes С 63" дан фойдаланаман. Шунингдек, "Nissan Silvia" русумидаги автомобилимни ҳам тез-тез бошқариб тураман. Aлбатта, менда яна бошқа машиналар ҳам бор. Aммо Украинадаги йўл қопламаси улардан фойдаланиш имконини бермайди”, - деди Ломаченко.

Дарвоқеа, украиналик боксчи коллекциясидан "Lamborghini Huracan", "Mercedes-Benz G63 AMG 6X6" ҳам ўрин олган.

                                                                                                                                     Манба: Бокс ТВ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!