Васкес қачон сафга қайтиши маълум бўлди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Даниэль Карвахаль ҳамда ярим ҳимоячиси Лукас Васкес "Аякс"га (1:4) қарши ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсида жароҳат олган эди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра Карвахаль камида бир ой, Васкес эса 3 ҳафта майдонга туша олмайди.

Маълумот учун, Карвахаль жорий мавсум 30та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Васкес эса 37та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!