Васкес "Реал"нинг сўнгги 7 йил ичидаги энг тезкор голига муаллифлик қилди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Лукас Васкес кеча “Реал Сосьедад”га қарши баҳснинг 47-сониясидаёқ рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.

Таъкидлаш лозимки, бу “қироллик клуби”нинг сўнгги 7 йил ичидаги энг тезкор голи бўлди. Сўнгги марта Карим Бензема 2011 йилда энг тезкор голлардан бирини киритган эди. Франциялик футболчи ўшанда “Барселона” дарвозасини учрашувнинг 22-сониясидаёқ ишғол этишга муваффақ бўлган.

Маълумот учун, Васкес жорий мавсум Ла Лигада жами 19та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!