Вазият таранглашди! "Барса" Френки де Йонгни четга суриб ташлади
Флик бошқа ўйинчиларга суяняпти
«Барселона» раҳбарияти ва жамоа ярим ҳимоячиси Френки де Йонг ўртасида муносабатлар совуқлашгани ҳақида Diario Sport нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, яқинда жароҳатдан қайтган де Йонг мавсум бошини ўтказиб юборгани ортидан асосий таркибдаги ўрнини йўқотиши мумкин. Клуб раҳбарияти ҳозирги пайтда жамоа марказида Педри ва Родри каби футболчиларга асосий ишонч билдирмоқда.
Шу билан бирга, тарбияланувчилар Гави ва Марк Берналь мунтазам майдонга тушиб туриши, ротацияда доимий иштирок этиши керак, деган фикр устун.
Нидерландиялик футболчининг келажаги кўп жиҳатдан «Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик қарорларига боғлиқ. Мураббий де Йонгга қай даражада ўйин амалиёти беришга тайёрлиги унинг жамоада қолиши ёки кетишини белгилаб бериши мумкин.
Ҳозирча Френки де Йонг бошқа клублардан тушиши мумкин бўлган таклифларни кўриб чиқишга тайёрми-йўқми, аниқ эмас. Шу билан бирга, унинг эҳтимолий трансфери «Барселона» учун молиявий жиҳатдан фойдали қарорга айланиши таъкидланмоқда.

Изоҳлар (0)