Велоспорт бўйича “Tour of Antalya” мусобақасининг илк куни биз учун омадли келди

Куни кеча Туркияда велоспорт бўйича “Tour of Antalya” кўпкунлик турнири бошланди. Мазкур мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари илк босқичдаёқ совриндорлар қаторидан жой олишди.

145,1 км масофада ўтказилган беллашувда ҳамюртимиз Сергей Ростовсев маррага иккинчи бўлиб етиб келди. Шунингдек, мусобақада терма жамоамиз аъзоларидан Муроджон Холмуродов, Фарруҳ Бобошеров, Никита Светков, Дмитрий Бочаров ҳамда Диёр Тоҳиров ҳам иштирок этишмоқда. Турнир 15-мартга қадар давом этади.

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!