Велоспорт. Вакилларимиз жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда

Австралиянинг Вуллонгонг шаҳрида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, мусобақада дастлабки медаллар жамланмаси эркаклар ва аёллар ўртасидаги шахсий вақт пойгасида ўйналди. Унда иштирок этган Ольга Забелинская 34.2 км масофага кечган баҳсда 19-натижани қайд этди.

Чемпионат доирасида Забелинская ҳамда Янина Кускова 24 сентябрь, Муроджон Холмуродов эса 25 сентябрь куни гуруҳ пойгасида медаллар учун кураш олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!