Венгер Англия терма жамоасини бошқариши мумкин эди...

Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Арсен Венгер ўз вақтида унга Англия терма жамоасини бошқаришни таклиф қилишгани ҳақида айтиб ўтди. Бироқ у айни дамда терма жамоаларда ишлаш истаги йўқлигини ҳам айтди.

“Қачонлардир Англия терма жамоасини бошқаришим мумкинми? Тўғриси, билмадим. Бундай таклиф менга аввал бўлган. Аммо ҳозир мен Гарет Саутгейтга мухлислик қиляпман. Умид қиламанки у ҳам бипр жамоада мен каби 22 йил ишлайди”, - дейди франциялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!