Венгер: Артетада билим бор, аммо, тажриба йўқ

"Арсенал" клубининг афсонавий мураббийи Арсен Венгер “канонирлар” сафидаги собиқ шогирди Микель Артета жамоа бош мураббийи бўлиш учун асосий даъвогар эканлиги ҳақида тарқалган хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Артета 2011-2016 йилларда “Арсенал”да айнан Венгер қўл остида шуғилланган.

“Албатта, ҳозир “Арсенал”га осон эмас ва шу боис мен бу вазият ҳақида гапиришни хоҳламайман. Ҳозир мен худди клуб мухлислари сингари қийналяпман.

Артетада билим ва иштиёқ бор. Унинг келажаги порлоқ. Аммо, унинг бош мураббий сифатида тажрибаси йўқ ва шу боис у бу борада бироз муаммоларга дуч келиши мумкин”, - дейди франциялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!