Венгер: Чех ван дер Сарнинг йўлини такрорлаши мумкин

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер 35 ёшли  дарвозабон  Петр Чехнинг ҳаракатларини ва имкониятларини юқори баҳолаб ўтди.

“Чехнинг ёши катта. Бироқ менимча, у ҳозир ҳар доимгидан ҳам кучлироқ . У машғулотларда катта куч сарфлайди. Илгаригидан яхши бўлиш учун, тинимсиз меҳнат қилади. У бундан жуда кўп нарса ютади.

Мен уни “Манчестер Юнайтед”даги ван дер Сарга ўхшатаман. Иккаласи ҳам ақлли, бўйдор ва ўз ишининг устаси эди. Эдвин “қизил иблислар” унга бир йиллик шартнома таклиф эцада, жамоадан кетишга қарор қилди.

Чех ҳам унинг йўлидан бориши мумкин”, – деб айтиб ўтди франциялик мутахассис.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!