Венгер фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин
Франциялик машҳур мутахассис Арсен Венгер фаолиятини ўз ватанида давом эттириши мумкин.
L’Equipe нашри тарқатган хабарга кўра 69 ёшли мутахассисга "Лион"дан қизқишлар бўлмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Венгернинг сўнгги жамоаси "Арсенал" клуби бўлган эди. У “канонирлар” бошқарувидан 2018 йилда кетгач ишсиз ҳисобланади.
Бундан аввалроқ “Лион”нинг амалдаги бош мураббийи Брюно Женезио мавсум якунлангач жамоадан кетишини эълон қилган эди. Клуб раҳбарияти эса унинг ўрнига Лоран Блан, Рафаэль Бенитес ва Патрик Виейраларнинг номзодини кўриб чиқмоқда.
Фикрлар