Венгер: МЮ
Ads


Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Арсен Венгер Англия Премьер-Лигаси 15-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Йўқ. МЮ кучли жамоа. Мен аминманки, уларга қарши баҳсда етарлича қаршиликларга учраймиз. Улар ҳам ҳужум қилишади, фақат ҳимояда ётиб олишмайди.

МЮ - жуда хавфли рақиб. Улар ҳозир ажойиб натижаларга эришмоқда ва уларни мағлуб этиш учун ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш этишимиз керак бўлади", - деб айтиб ўтди Венгер.

Маълумот учун, "Манчестер Юнайтед" кучли жамоаларга қарши сафарда кечган сўнгги 7 ўйинда фақат 1 бор гол киритган ва 3 очко ишлаган холос.