Венгер: Санчес билан гаплашдик, у
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер жамоа тўпурари Алексис Санчеснинг янги мавсумда ҳам “канонирлар” сафида қолишига ишонишини айтди.

“Албатта, Санчес жамоада қолади. Айни пайтда футболчи ва клуб ўртасида янги шартнома бўйича бироз ишларни якунлаш қолган ҳолос. Биз у билан гаплашдик ва ҳеч қандай ҳавотирга ўрин йўқ. Барчаси жойида бўлади”, - дейди франциялик мутахассис FourFourTwo нашрига берган инервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ чилилик футболчи фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттириши борасида хабарлар тарқалган эди.