Венгер тан олди
"Арсенал" клубининг собиқ бош мураббийи Арсен Венгер унга чиндан ҳам “Бавария”дан таклиф бўлганини айтди.
“Мен ҳозирча мураббийликка қайтишим ҳақида бир қарорга келмадим. Бу мен учун қийин. Мен қароримни яқин кунларда ёки келаси ҳафта қабул қиламан”, - дейди франциялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ мюнхенликлар Нико Ковач ўрнига мавсум охиригача жамоани бошқариш учун айнан Арсен Венгерни таклиф қилишмоқчи эканликлари, шундан сўнг ёзда Томас Тухель (ПСЖ) ёки Эрик тен Хагдан ("Аякс") бирини олиб келмоқчи эканликлари ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар