Венгер ва Зидан юлдузларга бошчилик қилиши кутилмоқда

"Реал" собиқ мураббийи Зинедин Зидан ПСЖда ишлаш имкониятини инкор этмаяпти. Бу ҳақда "Foot Mercato" нашри хабар берди. 

Франциялик мутахассис аллақачон Париж клуби раҳбарлари билан дастлабки музокараларни олиб борди. Шунингдек, Зидан "Арсенал" собиқ бош мураббийи Арсен Венгер билан ПСЖда ишлашга қарши эмас.

Бу ҳолатда Зинедин жамоани бошқаради, Арсен эса клубнинг стратегик ривожланиши билан шуғулланади. 

Қайд этиш лозим, 72 ёшли франциялик мутахасси айни вақтда ФИФАда футболни глобал ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келяпти. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!