Вера Звонарёва Уимблдондаги юришини бошлади
Россиялик теннисчи Вера Звонарёва Уимблдон турнирининг саралаш баҳсларини муваффақиятли бошлади.
"Катта дубулға" туркумига кирувчи мазкур мусобақанинг асосий тўрига чиқиш учун ўтган ўйинда Вера япониялик Эри Ходзумини 6:2, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шу тариқа Звонарёва навбатдаги босқичда италиялик Жасмине Паолини ва ҳамюртимиз Сабина Шарипова учрашуви ғолибига қарши кортга чиқади.
Фикрлар