Вермален

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Томас Вермален жорий ҳафта УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичидан ўрин олган “Челси”га қарши баҳсда иштирок этиши мумкин.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича шифокорлар 21 январдан буён жароҳати сабаб майдонга туша олмаётган бельгиялик футболчига Лондондаги учрашувда иштирок этишга руҳсат беришган.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” ҳамда “Барселона” жамоалари ўртасидаги дастлабки баҳс 20 февраль куни Лондондаги “Стэмфорд Бриж” стадионида бўлиб ўтади.