Вернер АПЛ грандларига рад жавобини берди

"РБ Лейпциг" ҳужумчиси Тимо Вернер "Ливерпуль"га ўтиш истаги сабаб "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" таклифларига рад жавобини берди.

Bild нашрига кўра, бир муддат олдин манкунианликлар ва лондонликлар футболчининг агенти билан алоқага чиққан, бироқ клублар ҳужумчи билан музокара бошлаш таклифига ижобий жавоб олишмаган.

Жорий мавсумда германиялик форвард "РБ Лейпциг" либосида 25 ўйинда майдонга тушиб, 21 гол киритишни уддалади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!